Музей Археология ва тарих, халқ амалий санъати ва этнографияси, янги тарих бўлимларидан иборат. Бундан ташқари ўлкамиз ҳайвонот ва наботот оламига оид экспонатлар мавжуд. Бу эса туризм соҳасига ихтисослашган Элликқалъа туманига ташриф буюрувчи сайёҳлар сонининг ортишига хизмат қилади.

Мазкур музей бугунги кунда нафақат халқимиз тарихидан ҳикоя қилувчи нодир экспонатларни сақлайдиган, намойиш қиладиган муқаддас маскан, балки таълим ривожида, навқирон авлод тарбиясида муҳим аҳамиятга эгадир.