Хонадонда уларнинг эмин-эркин яшашлари, оилавий муҳит тафтини ҳис қилиб улғайишлари учун барча шарт-шароит муҳайё этилган. Муҳими, бу болалар энди ота-она меҳру муҳаббатидан баҳраманд бўлишади, ўзларини тенгқурларидан асло кам сезишмайди.
Очилиш тадбирида туман ҳокими С.Авезов, Миллий гвардия вакиллари, ҳудуд маҳалла масъуллари яқин жойдаги маҳалла аҳолиси иштирок қилди.
Тадбир давомида туман ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан келтирилган совғалар яхши ниятлар ила хонадон эгаларига топширилди.
Хонадон эгалари Мурат ҳамда Ҳайтгуллар ўзларининг 4 нафар фарзандлари 8 нафар бўлганидан қувончлари чексиз эканини уларнинг юз-кўзларидан англаш қийин эмас эди.