Унда вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасининг 16 та туманидан тарғиботчи ёшлар иштирок қилмоқда. Меҳмонлар Элликқалъа тумани марказида жойлашган туман маданият саройи биноси олдида тантанали равишда кутиб олинди

Асосан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил қилинган мазкур акция доирасидаги ўқув семинарлари  6 та  лойиҳа асосида амалга оширилмоқда.

Кеча ўтказилган тадбирда “Ёшларнинг сиёсий билимлари ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш” акцияси доирасида Yoshsaylovchi.uz электрон платформаси тақдимоти ўтказилди, ижтимоий тармоқларда ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ривожлантиришга қаратилган ютуқли викториналар ташкил этилди. Шунингдек, “Ўзбекистон учун 100 ғоя” лойиҳасининг тақдимоти, “Сайлов – 2021: Келажак халқ танловига боғлиқ!” мавзусида мақолалар ҳамда “Ўз келажагимни ўзим белгилайман-Сизчи?” шиори остида иншолар танловларининг тақдимоти ўтказилди. Шу билан бир қаторда, “Мунозара” интеллектуал беллашуви, #Kelajaging_uchun_ovoz_ber, #Saylov_Imkoniyat_va_ma’suliyat, #Men_saylash_huquqiga_egaman хештеглари остида ижтимоий тарғибот акцияси юзасидан фото бурчак ташкил этилди.

Тадбирларда Элликқалъа туманида ўзгача бир байрам шукуҳи давом этмоқда. Куннинг иккинчи ярмида “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилмоқда.

Минажатдин ҚУТЛИМУРАТОВ,

"Янги Ўзбекистон" мухбири