Қонунга кўра, эндиликда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчиларга қисқа хабар (sms) юборилади. Шундан сўнг мазкур қарздорлик бартараф этилгунига қадар истеъмолчидан электр энергияси учун тўловларни қабул қилиш вақтинчалик чекланади. Бунда хизмат кўрсатувчи тузилмалар тўловларни ҳисоб-китоб қилишнинг ишончли ҳамда тўғрилигини таъминлашга масъул бўлади.

Қонунга кўра қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчилар уни бартараф этса, электр энергияси учун тўловлардаги вақтинчалик чеклашлар автоматик равишда бекор қилинади.