Чехия ҳукуматининг айтишича, бу чора автомобил ишқибозларини шахсий  автотранспортдан камроқ фойдаланишига ёрдам беради.

Натижада Европадаги иссиқхона газлари миқдорини  пасайтириш мумкин. Чунки автомобиллар Европадаги иссиқхона газларининг 72 фоизини ишлаб чиқаради.

Аниқлик киритилишича, бепул ижарадан кунига тўрт марта фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга ҳар бир сафарнинг давомийлиги 15 дақиқадан ошмаслиги лозим. Европанинг  бошқа давлатларида ҳам кўчаларни автомобиллардан ҳоли қилиш ва шаҳарларни тоза сақлаш учун фаол чоралар кўрилмоқда.

Масалан, Австриянинг Инсбрук шаҳрида машиналар тўхташ жойини бутунлай олиб ташлашга қарор қилишди ва Германияда ҳайдовчиларга бир йиллик йўл чипталари эвазига ҳайдовчилик  гувоҳномасидан воз кечишни таклиф қилишди.