Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги вилоят сектор раҳбарлари туманнинг нуронийлар ва ёшлари иштирокида 20 млн метр куб сув йиғишга мўлжалланган сел-сув омборини тантанали очилиш маросимида ташкил этилди.

Ушбу сув омбор тўғонининг баландлиги 7 метрга етказилиб, қиялигида 20 см қалинликда темир-бетон ётқизиш, фавқулодда сув ташлама иншоотининг кириш ва чиқиш қисмлари қайта қуриш ишлари бажарилиб, омборнинг техник ҳолатини кузатиб бориш учун 48 дона кузатув қудуқлари ва 2 та қоровулхона биноси қурилди. Тўғон ва сув омбор атрофи 3 км узунликда тиканли ҳимоя симлар билан ўралиб, 38 дона ёритиш устунлари ўрнатилди. Бир сўз билан айтганда, замонавий ва мустаҳкам кўринишга эга бўлди.

Натижада тумандаги 22 та қишлоқда яшовчи 29 минг аҳолининг томорқа майдонлари оқар сувга бўлган эҳтиёжи қондирилишига, 10 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналарига қўшимча сув берилишига ва 1,6 минг гектар ер майдонлари ишончли сув билан таъминланишига замин яратилди.