«Ҳокимлар эшитиб олсин: бу маблағлар инфратузилмани яхшилаш орқали камбағаллик ва ишсизликни 2 карра қисқартиришга хизмат қилиши шарт.
Ушбу туман ҳокимлари аҳолисига мурожаат қилади. Қайси маҳаллада нечта одамни ишли қилиб, қанча оилани камбағалликдан чиқаришини маҳаллама-маҳалла юриб тушунтиради.
Шунча маблағ бергандан кейин туман ҳокими халқнинг олдида масъулият олиб, жавоб берсин. Ҳокимликнинг фаолиятига халқнинг ўзи баҳо берсин», – деди давлатимиз раҳбари.

Эндиликда ҳудудларни саноат, қишлоқ хўжалиги ва сервисдаги «солиштирма устунлиги»дан келиб чиқиб ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари бу тизимни Фурқат ва Деҳқонобод туманлари мисолида тушунтириб берди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига 70 та туман ва 1 мингта «оғир» маҳаллаларнинг «солиштирма устунлигини» таҳлил қилиб, иш ўрни ва даромадини кўпайтиришга туртки берадиган инфратузилма лойиҳалари бўйича алоҳида дастур қилиш ва молиялаштиришни бошлаш топширилди.

Ҳар бир туманда 5-10 та маҳаллани боғлайдиган 1-2 гектарли саноат зона ва кластерлар ташкил қилиниб, 100 минг нафар одам учун иш ўринлари яратилиши белгиланди.