Бунинг учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази томонидан интернет тармоғи орқали ягона рўйхатдан ўтиш ва шифокор қабулига ёзилиш имкониятини берувчи «Электрон поликлиника» тизими ишлаб чиқилган ва жорий этилган. Яъни reg.ssv.uz сайти орқали шифокор қабулига онлайн ёзилиш имконияти мавжуд.

Ушбу тизим ёрдамида фуқаролар ўзлари учун қулай вақтда, уйдан чиқмаган ҳолда шифокор қабулига ёзилишлари, шифокор ва муассаса ҳақида маълумотлар олишлари, шунингдек, олинган тиббий хизматлар сифатини баҳолашлари мумкин бўлади. Поликлиникалар учун ушбу тизимнинг афзалликлари – маълумотларни автоматлаштирилган рўйхатдан ўтказиш, оилавий поликлиникаларда ягона электрон амбулатория тиббий картасини юритиш имкониятидир.

Бугунги кунда «Электрон поликлиника» ахборот тизимига Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги кўплаб оилавий поликлиникалар уланган бўлиб, бутун республика ҳудуди бўйлаб поликлиникаларни тизимга улаш ишлари давом эттириб келиняпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.