Хусусан, Департаментнинг Данғара тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда «Э.Ш.» ва «Х.Қ.» хусусий корхоналари масъул шахслари умумий овқатланиш шохобчаларида тижорат мақсадида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 380,1 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати фош этилди.
Шунингдек, Пешку туманида яшовчи фуқаро О.Р. томонидан ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилган. У «Ибн Сино» маҳалласидаги хонадонида табиий газ тармоғига рухсатсиз уланиб, 155,2 миллион сўмлик газдан фойдаланган.
Олтинсой туманида эса «А.Ш.» фермер хўжалиги ижарачиси М.Ҳ. сув насоси қурилмаси учун электр тармоғига ноқонуний уланиш орқали 118,8 миллион сўмлик электр энергиясидан фойдалангани аниқланган.
Барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.