Низом ўз фаолиятида чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтиришда ташаббус кўрсатган тадбиркорлар ўртасида “Энг намунали яшил туризм объекти“ танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

Туризм қўмитаси ҳар йили 1 июлгача танловни ўтказиш ҳақида ўз расмий саҳифаларида эълон беради.

Танлов ҳар йили сентябрь — ноябрь ойларида қуйидаги босқичларда ўтказилади:

  • ҳудудий саралаш босқичи – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида;
  • республика якуний босқичи — ҳудудий саралаш босқичлари ғолиблари ўртасида республика миқёсида.

Республика босқичи ғолиблари қуйидаги миқдорларда бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирланади:

  • 1-ўрин — БҲМнинг 150 баравари;
  • 2-ўрин — БҲМнинг 100 баравари;
  • 3-ўрин — БҲМнинг 50 баравари.