Шартномадаги ўзаро келишувлар туфайли Ўзбекистонда “Беларус” тракторлари (модификацияга қараб), 30-123 миллион сўмга арзонроқ нархга эга бўлди.
"Беларус" тракторлари нафақат ўз ватанида, балки бизнинг мамлакатимизда, МДҲ, Марказий ва Жанубий Америка, Марказий Осиё ва дунёнинг бошқа мамлакатларида жуда ҳам машҳур ва юқори талабга эга. Аввало, бундай ишонч юқори сифат ва арзон нархларнинг идеал нисбати туфайли юзага келган.
"Беларус" тракторлари, уларни кўплаб қўшимчалар билан (жами 230 та) ва бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг ускуналари билан тўлиқ жиҳозланган комплектацияларидан фойдаланишга имкон беради. Бу, нафақат йирик агросаноат мажмуаларида функционал махсус ускуналарни, балки кичик фермер хўжаликлари учун дала ишларида алмаштириб бўлмайдиган ёрдамчига эга бўлиш имкониятини яратади.
Етиб келган тракторлар партияси Минск трактор заводининг 75 йиллиги арафасида ишлаб чиқарилган бўлиб, улар ишлаб чиқариш йили туширилган махсус логотипларга эга.