Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь - май ойларида хорижий давлатларга қиймати 134,9 миллион АҚШ долларига тенг енгил автомобиллар экспорт қилинган.

Енгил автомобиль экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 84,6 миллион АҚШ долларига  ошган.

Ўзбекистон енгил автомобиль экспорт қилган асосий давлатлар:

Қозоғистон – 127,1 миллион;

Афғонистон – 2,7 миллион;

Украина – 2,3 миллион;

Қирғиз Р. – 1,0 миллион;

Россия – 955,9 минг;

Озарбайжон – 444,7 минг;

Тожикистон – 339,1 минг АҚШ доллари.

2021 йилнинг май ойида хорижий давлатларга қиймати 22,5 миллион АҚШ долларига тенг енгил автомобиллар экспорт қилинган.