Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, жорий йилнинг дастлаб 4 ойида юртимизга енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлат – бу Хитой ҳисобланади. Чин юрти вакиллари Ўзбекистонга ушбу даврда 6 минг 100 та енгил автомобиль экспорт қилган.

Ушбу рўйхатда шунингдек, Корея (2971 та), Қозоғистон (1849 та) ва Россия (848 та) ҳам етакчи ҳисобланади.

Қуйида Ўзбекистонга енгил автомобиль экспорт қилган қолган давлатлар номи ва автомобиллар сони билан танишишингиз мумкин:

АҚШ  80 та

БАА  47 та

Япония  45 та

Германия  31 та

Таиланд  10 та

Гонконг  10 та