Унда Агентлик бошлиғи А.Ирматов, Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистон Республикасидаги «EPS» маркази раҳбари Квон Таэкём ва бошқа масъул ходимлар иштирок этди.
Учрашувда Корея Республикаси томонидан берилган хатга асосан, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб хорижий мамлакатлардан Корея Республикасига кириб борган ишчилар учун карантинда бўлиш муддати 7 кундан 3 кунгача қисқариши ҳамда вазиятга қараб карантинда бўлишдан озод этилиши мумкинлиги таъкидланди.
2022 йил 1 апрелдан бошлаб Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган вакциналардан (Pfizer, Moderna, AstraZeneca, Sinovac) бирининг иккинчи дозасини олгандан сўнг 180 кун муддат ўтган фуқаролар вакцинанинг учинчи дозаси билан яшаш манзилларида жойлашган тиббиёт муассасаларида эмланиши талаб этилади, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.