Бош прокуратура ҳузуридаги ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Пахтаобод тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда фуқаролар А.И. ва И.М.лар олдиндан тил бириктириб, бошқа бир фуқаро Ш.га ўзларини гўёки Кадастрлар палатаси Пахтаобод тумани филиали мутахассислари деб таништиришиб, юқори лавозимида ишловчи танишлари орқали қолипли нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун “Бўстонобод” МФЙ ҳудудидан 6 сотих ер майдони олиб бериш эвазига олдиндан келишилган 6 000 АҚШ долларидан 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.