Муаллифларнинг фикрича, “океан сайёраси” бутунлай қалин сув қатлами билан қопланган сайёра бўлиши мумкин. Олимлар буни Юпитернинг Ганимед ва Каллисто ҳамда Сатурннинг Титан ва Энцелад йўлдошлари билан тақққослаяпти.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, сайёра Ердан тахминан 70 фоиз каттароқдир. Олимларга Ер массасидан қарийб беш баравар кўп бўлган сайёра массасини тахмин қилиш учун 50 соатдан кўпроқ кузатиш керак бўлди. Шу билан бирга, экспертларнинг фикрига кўра, у Ер каби тошлоқ, аммо сув Ер массасида 1 фоиз бўлса, TOI-1452 bда у 30 фоизгача бўлиши мумкин.