Конвеердан чиққан автомобилни топшириш маросимида иккита – кўк ва қизил рангли TOGG электромобиллари тақдим этилди. Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, у кўк рангли машинани ҳайдайди.
– Бугун биз халқимизнинг 60 йиллик орзуси ушалаётганига гувоҳ бўлдик. TOGG рекордларни янгилади, бу бизнинг шахсий автомобилимиз”, – деди Эрдўғон.
ОАВ хабарларига кўра, Эрдоғон яқин кунларда ушбу машинадан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевга ҳам юборилишини билдирди.
TOGG электромобили бир қувватланишда 500 км масофани босиб ўта олади. Машина 4,8 сонияда 100 км/соат тезликка эриша олади, электромоторнинг максимал қуввати эса 400 от кучига тенг.