Улар учун махсус инвестициявий, солиқ, божхона ва ҳуқуқий режим жорий этилади ва халқаро ҳуқуқ доирасида арбитраж низоларини кўриб чиқиш имконияти яратилади.
Президентимиз таъкидлаганидек, буларнинг барчаси келгуси беш йилда 180 миллиард долларлик хорижий инвестиция ҳисобига 1 миллион юқори даромадли иш ўринларини яратишга хизмат қилади.
Ҳар бир келишувни лойиҳага айлантириш, сармояларни қисқа фурсатларда жалб қилиш ва уларнинг самарадорлигига масъул, фақат ва фақат инвестиция билан ишлайдиган алоҳида янги тизим яратилиши белгиланди. Бундан ташқари, маҳаллий саноат ва кооперацияни ривожлантириш бўйича ҳам худди шундай алоҳида тизимни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.
«Умуман, иқтисодиётни рақобатдош қилиш, инвестициялар самарадорлигини ошириш, саноат тармоқларини технологик трансформация қилиш мутлақо янги ёндашувларни талаб этмоқда. Бунинг учун Иқтисодиёт ва молия, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирликларининг фаолияти тубдан қайта кўриб чиқилади», – деди Президент.