Унда жорий йил 7-8 сентябрь кунлари Самарқандда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўтказилиши ҳақидаги маълумотлар қаламга олинган.

Қайд этилганидек, халқаро конференция Бутунжаҳон озиқ-овқат кунига, яъни ҳар йили нишонланадиган 16 октябрь – БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ташкил этилган санага бағишлаб ўтказилиши маълум қилинган.

“Ушбу халқаро анжуманга дунёнинг турли мамлакатларидан илмий ва таълим муассасалари вакиллари таклиф этилади, халқаро озиқ-овқат хавфсизлиги стандартлари, овқатланиш, қайта ишлаш ва озиқ-овқат сифати, экология ва озиқ-овқат хавфсизлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилади. Конференция доирасида Самарқанд ҳаҳрида Ўзбекистон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кўргазмаси ҳам бўлиб ўтади”, - деб ёзади "Fars News" АА.