“Ислом инқилоби ғалабасининг 45 йиллиги арафасида Эрон Симурғ ракетаси ёрдамида маҳаллий учта сунъий йўлдошни коинотга муваффақиятли учирди”, дейилади хабарда.
Гап Маҳда номли ҳамда иккита наносунъий йўлдоши ҳақида бормоқда.
Маҳда сунъий йўлдошининг асосий вазифаси Ернинг пастки орбитасига фазовий юкларни кўп бор учиришда Симурғ ракетасининг аниқлигини синовдан ўтказиш, шунингдек, баъзи янги ишланмалар самарадорлигини ва коинотдаги маҳаллий технологияларнинг ишончлилигини баҳолашдан иборат”, деб хабар беради агентлик.
Маҳда сунъий йўлдоши Эрон коинот тадқиқотлари институти томонидан ишлаб чиқилган. Симурғ эса Эрон Мудофаа вазирлиги томонидан яратилган икки босқичли суюқ ёнилғи ракетасидир, деб хабар беради korrespondent.net.