“Кечқурун Эрон ҳаво кучларига тегишли ўқув самолёти Ҳамадон вилоятида ҳалокатга учради. Учувчилардан бири ҳалок бўлди, иккинчиси қутқарилди”, деб хабар берди Jamaran янгиликлар сайти “Шаҳид Нудже” авиабазасининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими баёнотига таяниб.

Бахтсиз ҳодиса юзасидан тергов бошланди, деб хабар берди aa.com.tr.