Эрон оммавий ахборот воситалари бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига таяниб хабар беришди.
Шу муносабат билан Эрон БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва бошқа халқаро ташкилотларни қотилликда иштирок этганларни жавобгарликка тортишга чақирди.
“Бундай терактлар нафақат Эрон халқининг хавфсизликни сақлаш ва миллий манфаатларни ҳимоя қилишдаги темир иродасини сусайтира олмайди, балки халқ ва расмий шахсларнинг ўз ватанларини ҳимоя қилиш қатъиятини ҳам сезиларли даражада оширади”, дейилади баёнотда.
Аввалроқ Эрон оммавий ахборот воситалари Ларижонийнинг ўлимини тасдиқлаган эди. Шунингдек, унинг ўғли Мортаза Ларижоний ва Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби хавфсизлик хизмати бошлиғи Сардар Нежад ҳам ўлдирилди. Унинг дафн маросими бугун бўлиб ўтиши кутилмоқда, деб хабар берди report.az.