2021 йил баҳорида бошланган келишувни янгилаш бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолди.
Эрон яна ядровий қурол ишлаб чиқариш учун зарур бўлган юқори даражада бойитилган уран ишлаб чиқаришни кўпайтиришга киришди. Бу ҳақда МАГАТЭ маълум қилди.
Эрон Натанг ва Фордодаги майдонларда уран ишлаб чиқаришни яна кучайтирди. Ноябрь ойининг охиридан буён у 60 фоизгача бойитилган тўққиз килограммга яқин уран ишлаб чиқарди.
“Эронда учта атом бомбаси ишлаб чиқиш учун 6 фоизлик тозаликдаги уран аллақачон мавжуд ва уран ишлаб чиқаришда давом этмоқда”, деб таъкидлади МАГАТЭ экспертлари.
Эрон расмий даражада ядровий қурол ишлаб чиқариш ниятини инкор этишда давом этмоқда, деб хабар беради korrespondent.net.