Uzbekistan Airways АЖ хабарига кўра, 2021 йил 19 августдан бошлаб маҳаллий авиақатновларни амалга оширилувчи “Тошкент 3” аэропорти номаълум муддатга ёпилади.   

“Барча республика бўйлаб амалга оширилувчи авиапарвозлар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан жадвалга мувофиқ бажарилади”, - дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон пойтахтдаги аэрпортнинг маҳаллий терминалини Кобулдан Тошкент орқали транзит қилувчи Германия, Европа иттифоқининг бошқа мамлакатлари ва Афғонистон фуқароларининг тўхтовсиз эвакуациясини таъминлаш учун ажратган.