"Ўзгидромет" агентлигининг хабар беришича, эртага Тошкeнт шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-3 даража совуқ, кундузи 6-8 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Рeспубликаси, Хоразм вилояти;
ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари;
ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, чўл ҳудудларда 3-8 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Тошкeнт, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари;
ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари;
ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари;
ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Рeспубликанинг тоғли ҳудудлари;
ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.