Бу ҳақда «Ўзгидромет» агентлиги хабар берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10°, кундузи 13-15° бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти; ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3о илиқ, кундузи 8-13° бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари; ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин.
Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 0-2° совуққача, кундузи 11-16° бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари; ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11°, кундузи 13-18° бўлади.
Қашқадарё вилояти; ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 17-22° бўлади.
Сурхондарё вилояти; ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари; ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 12-17° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудлар; ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7° илиқ бўлади.