Лойиҳа IT-мактаб билан ҳамкорликда «Замин» фондининг «Эшитиш қобилияти заиф болалар учун таълимни ривожлантириш» дастури доирасида амалга оширилди.
Синфда эшитиш қобилияти заиф болаларга таълим учун барча зарур шароитлар яратилди, дарсларни ўзлаштиришга ёрдамчи ускуна — ФМ-тизими ўрнатилди ва ҳар бир ўқувчига индивидуал эшитиш аппаратлари топширилди.Ихтисослаштирилган мактаб-интернатларнинг 36 нафар ўқувчилари ахборот технологиялари, график дизайн ва инглиз тили йўналишларида таълим оладилар, ўқув дастури якунида амалий кўникмалар ва тегишли сертификатларга эга бўлади.
Шунингдек, ахборот технологиялари соҳасида олий ўқув юртларига ўқишга киришга тайёрланиш учун махсус дастур ишлаб чиқилган. Эшитиш қобилияти заиф болалар жамиятда ижтимоийлашувнинг зарур босқичларидан ўтиб, уларга мослашиш ва малакали мутахассис бўлиш имкониятини беради. Таълим жараёнидан ташқари, лойиҳа қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
- эшитиш қобилияти заиф болалар, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчилари учун «Zamin Education» онлайн таълим платформаси, унинг таркибида субтитрлар ва сурдо таржимали видео дарслар;
- нутқни ўзбек ва қорақалпоқ тилларидан имо-ишора тилига автоматик таржима қилиш учун илова;
- ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ўқитувчиларининг ахборот технологиялари соҳасидаги малакасини ошириш курси;- ихтисослаштирилган мактабларда жорий этиш учун ахборот технологиялари, робототехника ва инглиз тиллари бўйича ўқув методикаси.
«Zamin Education» синфлари республика бўйлаб барча вилоятларда йўлга қўйилади.