Республика чакана савдо товар айланмасида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида ўсиш суръатлари кузатилган.
Давлат статистика қўмитаси 2020 йил январь—июль ойлари учун Ўзбекистоннинг чакана ва улгуржи савдо товар айланмасига оид маълумотларни маълум қилди.
Унга кўра, республика бўйича январь—июль ойларида чакана савдо товар айланмаси 103,5 триллион сўмни ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 2,9 фоизга камайган.
Йирик корхоналарнинг товар айланмаси 18,8 триллион сўмни (ўсиш суръати 23,6 фоиз), кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси 84,6 триллион сўмни (7,3 фоизга камайди), шундан уюшмаган савдо товар айланмаси 6 триллион сўмни (37,1 фоизга камайди) ташкил этган.