Шу ойнинг бошида пойтахт Халқаро ҳафталикка мезбонлик қилди. Дунёга машҳур сиёсий ва жамоат арбоблари, йирик бизнес вакиллари ҳамда экспертлар ушбу ҳафталикда ўз нутқлари билан иштирок этган эди.

Ҳафталик ўзимиздан ташқари Euronews ва CNN телеканалларида ҳам ёритиб борилган.

Маълумки, сўнгги 14 йил ичида Ўзбекистон аҳолиси учдан бир фоизга кўпайди ва бугунги кунда 36 миллион кишидан ошди. Мамлакатда болалар сони кўпайганлиги сабабли таълим тизимини ислоҳ қилиш айниқса ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. Шу ўринда анжуман иштирокчилари халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий мактаблар ва таълим дастурларини яратиш зарурлигини таъкидладилар. Маданият ва таълим, технологик инновациялар, барқарор иқтисодий ривожланиш ва қулай ишбилармонлик муҳитида “Янги Ренессанс”: Ўзбекистон ушбу мақсадларга эришиш учун тажриба алмашишга тайёр” – дея эътибор қаратди Euronews телеканали Focus репортажи ва мақоласида.