Европа етакчилари АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Гренландия сиёсатига қаршилик кўрсатаётган мамлакатлардан товарларга тарифлар жорий этиш тўғрисидаги қарорига қандай жавоб беришни муҳокама қилиш ниятида.
Европа Кенгаши Президенти Антониу Коста Европа Иттифоқи элчилари билан маслаҳатлашгандан сўнг фавқулодда саммит чақиришга қарор қилганини эълон қилди, деб хабар берди rg.ru.
Politico нашрининг хабарига кўра, саммит пайшанба куни бўлиб ўтиши мумкин. Бироқ, у онлайн тарзда ўтказилмайди, Европа Иттифоқи етакчилари шахсан учрашишни режалаштирмоқда.
Аввалроқ бир қанча Европа мамлакатлари, хусусан, Франция АҚШ товарлари ва хизматларининг Европа Иттифоқига импортини чеклаш ва АҚШ инвестицияларига чекловлар қўйиши мумкин бўлган “қарши мажбурлаш воситаси”ни ишга туширишни талаб қилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу механизмни фаоллаштириш Европа ва АҚШ ўртасида тўлиқ савдо урушига олиб келиши мумкин. “Ушбу механизм ҳозирда очиқ муҳокама қилинаётгани, европаликлар Трампнинг Гренландияга бўлган даъволарини қанчалик жиддий қабул қилаётганликларидан далолат беради”, деб қайд этади Politico.