Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен  Европа Иттифоқи аҳолиси учун энг кам иш ҳақини белгилаш зарурлигини маълум қилди, деб хабар беради ТAСС.

Сиёсатчи Европа Парламенти сессиясида Европа Иттифоқидаги ҳозирги вазиятга бағишланган нутқида коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳолат ҳақида тўхталаркан, 2020 йил иккинчи чорагида ялпи ички маҳсулотнинг пасайиши йиллик ҳисобда 12 фоизни ташкил этганини таъкидлади.

Бундан ташқари, инқироз Европа Иттифоқида қатъий белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорини жорий етиш кераклигини кўрсатди, чунки кўпчилик етарли яшаш шароитисиз қолди.