Мазкур лойиҳа минтақавий аҳамиятга эга бўлиб, профессионал таълимдаги малака ошириш, инклюзив таълим, касб-ҳунарга ўргатишга йўналтирилган 3 та модулдан иборат аниқ лойиҳа экани таъкидланди. Лойиҳа 5 йил муддатга мўлжалланган. 

Мулоқот давомида лойиҳанинг батафсил муҳокамаси тегишли вазирлик ва идоралар вакилларини жалб қилган ҳолда жорий йилнинг 1 июль куни вазирлик ҳузуридаги Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида ўтказилишига келишиб олинди.