Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Европа Тараққиёт ва Тикланиш Банки билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.
Учрашув давомида рақамли иқтисодиёт доирасида ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш, Ўзбекистонда кенг полосали алоқани кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Томонлар кенг ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун катта имкониятлар мавжудлигини қайд этиб, уларни янада ривожлантириш учун саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.