Бутунжаҳон метеорология ташкилоти (ВМО) маълумотларига кўра, 1976 йилдан 2006 йилгача Европа Иттифоқида қурғоқчиликнинг сони ва интенсивлиги кескин ўсди ва улардан зарар кўрган майдон деярли 20 фоизга ошди.
2020 йилда Жаҳон ресурслар институти (WRI) 2030 йилга бориб чучук сувга бўлган талаб 56 фоизга ошишини тахмин қилган эди, деб хабар беради korrespondent.net.
Бироқ қурғоқчилик сув танқислигига олиб келадиган ягона омил эмас. Қишнинг салқинлигига ва етарли миқдорда ёғингарчиликка ўрганиб қолган Европа сиёсатчилари сув таъминоти ҳақида кам ўйлашди.
“Европадаги (сув) режимларнинг аксарияти мўл-кўлчилик даври мероси. Энди уларни ислоҳ қилиш керак”, дейди Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти вакили Ксавье Лефлев.
Қолаверса, муаммо Европанинг қуруқ ерлари билан чекланиб қолмайди.
EurEau атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ташкилоти маълумотларига кўра, ёмон ҳолатдаги қувурлар туфайли Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртача 25 фоиз ичимлик сувини йўқотмоқда. Масалан, Римда бу кўрсаткич 42 фоизга етади, чунки шаҳарнинг баъзи даҳаларида сув таъминоти тизими Рим империяси давридан бери сақланиб қолган.
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти таъкидланганидек, Германиядан ташқари барча Европа Иттифоқи мамлакатлари сув ресурсларининг катта миқёсда йўқотилишига йўл қўймаслик учун “йиллик сув таъминоти харажатларини чоракдан кўпроқ ошириши керак”.