Унда мазкур тузилма доирасида ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, қонунчилик жараёнини такомиллаштириш ва парламент назоратини амалга оширишда Парламент Ассамблеяси билан алоқаларни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.
П. Каума Ўзбекистонда янги босқичда амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва ташкилот ўртасида жадал ривожланаётган муносабатларни юқори баҳолади ва қўллаб-қувватлади.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон раҳбариятининг халқаро ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги очиқ сиёсати туфайли икки томонлама муносабатларда катта ютуқларга эришилди.
П.Каума сайловларни кузатиш миссияларини ташкил этиш масалаларида ушбу тузилма ва Олий Мажлис ўртасидаги ишларни мувофиқлаштириш муҳимлигини қайд этди. У демократик ислоҳотлар ва фуқаролик жамияти институтларини мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни амалга оширишда Ўзбекистонга ҳар томонлама ёрдам бериши, шунингдек, республика парламенти фаолиятини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.
П.Каума Яқин Шарқдаги жанговар ҳаракатлар кетаётган минтақадан аёл ва болаларни қайтариш бўйича «Меҳр» гуманитар операциялари натижаларини юқори баҳолади, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.
Учрашув давомида томонлар ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олди.