Қурилма 0,65 вольтда ишлайди ва 12 дақиқа давомида 48 микроампер билан таъминлайди. Бу кичкина электрон қурилманинг ишлаши учун етарли.
Олимлар бундай батареялардан болалар ўйинчоқларида фойдаланиш мумкинлигини таъкидлашди. Ютиб юборилган тақдирда ҳам у мутлақо хавфсиз ва ошқозонда бутунлай ҳазм бўлади.
Батареянинг анодига рибофлавин витамини ва катод сифатида кверцетин мавжуд. Электролит сувга асосланган эритмадан, қисқа туташувни олдини олувчи сепаратор эса сув ўти – норидан тайёрланган.
Тажрибалар шуни кўрсатдики, аккумулятор ўз қувватини яхши сақлайди. Батареянинг ўлчами бир квадрат сантиметрни ташкил этади, аммо жамоа уни кичикроқ қилиш устида ишламоқда, деб хабар беради mir24.tv.