“Болалар борган сари ўз ота-оналаридан дўстлари билан алоқада бўлишларига ёрдам берадиган дастурни ёқишларини сўрашмоқда. Айни пайтда ота-оналарда бундай имконият кўп ҳам мавжуд эмас. Шунинг учун биз Messenger Kidsда бўлгани каби — болалар учун қулай ва ота-оналар томонидан бошқариладиган қўшимча дастур яратиш устида иш олиб бормоқдамиз. Биз болаларнинг дўстлари билан алоқада бўлиш, янги севимли машғулот ва қизиқишларини кашф этишлари учун Instagramда ота-оналар томонидан бошқариладиган тизимни киритишни режалаштирмоқдамиз”, — деди Facebook вакили Жо Осборна.
Messenger Kids — Facebook хабар алмашиш дастурининг ўспирин версияси. Ушбу дастурда ота-оналар назорати мавжуд. Унинг камчилиги, илгари айрим ҳолларда болаларга ота-онасининг розилигисиз одамлар билан мулоқот қилиш имкониятини берарди. Ушбу ҳодиса болаларни етарли даражада ҳимоя қилмаслик тўғрисидаги норматив хавотирларни келтириб чиқарди. Янги дастурда эса ота-оналарнинг қатъий назорати ўрнатилади.