У 1950 йил 25 майда Тошкент шаҳрида шифокорлар оиласида туғилган. 1973 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтининг даволаш факультетини тамомлаган.
Назиров қорин бўшлиғи жарроҳлиги ва трансплантология соҳасида юқори малакали мутахассис бўлиб, ўзининг гепатология жарроҳлари мактабини ташкил этган.
У академик Сергей Готе билан биргаликда жаҳон амалиётида ягона Сиам эгизакларини ажратиш бўйича ноёб операцияни амалга оширган.
Ф. Назировнинг 1000 дан ортиқ илмий ишлари нашр этилган бўлиб, 16 та ихтиро ва 11 та монографияси мавжуд