Хусусан, май ойида ФАО озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари индекси 162,5 пунктни ташкил этган, бу аввалги ойга нисбатан 1,9 фоизга пастдир.
ФАО шакар нархлари индекси олдинги ойга нисбатан 7,4 фоизга ўсиб, апрел ойидаги тушишнинг ярмини тиклади. Бу халқаро нефт нархларининг ўсиши, Ҳиндистон ва Таиландда ҳосилнинг кутилганидан ҳам паст бўлиши билан боғлиқ. Маълумот ўрнида, Ҳиндистон шакар ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда иееинчи, Таиланд эса экспорт қилиш бўйича иккинчи ўринда ҳисобланади.
ФАО дон маҳсулотлари нархлар индекси апрель ойидан бери 1,0 фоизга тушиб кетди. Халқаро гуруч бозорида "японик" ва "басмати" навлари нархлари кўтарилгани ҳақидаги хабарлар ортидан бироз ушбу маҳсулотнинг қиймати ҳам ошди. Буғдойнинг экспорт баҳоси эса кутилганидек бутун жаҳон захираларининг тўлиб-тошганлиги натижасида арзонлади. Озуқа донларнинг нархи эса янада пасайиб кетди. Хусусан, АҚШ маккажўхориси нархи 2019 йил майдаги даражасидан деярли 16 фоизга пастлаган.
ФАО ўсимлик ёғи нархлари индекси 2,8 фоизга тушиб, 10 ой ичида энг қуйи даражага етди. Рапс ва кунгабоқар мойлари нархлари кўтарилган бир пайтда, тўртинчи ойдирки пальма ёғи нархлари пасаймоқда, бу импортнинг глобал талаби пасайиши ва йирик экспорт қилувчи мамлакатларда ишлаб чиқариш ва захираларнинг кутилган даражасидан юқори эканлигини кўрсатмоқда.
ФАО гўшт нархлари индекси май ойида 0,8 фоизга тушиб, унинг ўртача қиймати 2019 йил май ойига нисбатан 3,6 фоизга пастлаган. Шарқий Осиёда импортга талаб ўсиб боришига қарамай, мол, парранда гўштлари нархлари пасайишда давом этмоқда.