Шу боис, бу тармоқни янада ривожлантиришга давлат томонидан катта аҳамият берилиши туфайли асаларичилик фермер хўжаликларининг сони йил сайин кўпайиб бормоқда.
Маълумки, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бундан 3 йил аввал асаларичилик тармоғи учун олий малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Фарғона давлат университетида зоотехника факультетини ташкил этилган эди. Натижада университетда эндиликда мазкур соҳа билан шуғулланадиган кадрлар етиштирилмоқда. Куни кеча университет ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов ушбу кадрларга берилаётган билим даражаси, уларга соҳани илмий татбиқ этишларида яратилаётган шарт-шароитларни ўрганди.
Ректор Зоотехния факультетининг асаларичиликни ўрганиш амалиёт марказида бўлиб, бу ерда тажриба орттираётган талабалар билан мулоқот қилди. Асаларичилик тарихи, унинг шифобахш хусусиятлари, асаларичиликдан даромад қилиш ҳақида қизғин суҳбат олиб борилди.
Ҳозирги кунда Зоотехния факультетининг асаларичилик йўналишида 120 нафар талаба таълим олмоқда.Уларнинг аксарияти ёшликдан мазкур соҳа билан оилавий шуғулланиб келган ёшлардир. Талабалар орасида ушбу йўналишда ўз бизнесини йўлга қўйган ёш асаларичи фермерлар ҳам борлиги қувонарли.
Асаларичилик соҳасига оид барча назарий ва амалий билим кўникмаларини эгаллаб, олий таълим даргоҳини тамомлаётган бўлажак асаларичилар - келажакда Республикамизни асал етиштириш бўйича жаҳонда етакчи ўринларга олиб чиқишларига умидвормиз.