Парвозлар ҳафтанинг душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари бажарилиши режалаштирилган. Қатновлар “Humo air” МЧЖ нинг Ан-2 ҳаво кемасида бажарилади.
Фарғона – Сўх йўналишида парвоз маҳаллий вақт билан соат 10:00 да ва Сўх – Фарғона йўналишида эса соат 12:00 да амалга оширилади.
Авиачипта нархи эса бир томонга 150 000 сўм этиб белгиланган, дея хабар берди Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати.