Ўтказилган тезкор тадбир давомида Бувайда тумани “Янги қўрғон” шаҳарчасида яшовчи Т.Д Қўқон шаҳар ҳамда Данғара туманига туташ А 373 “Тошкент-Фарғона” катта йўли ёқасида 1 кг “гашиш” гиёҳвандлик моддасини 13 000 АҚШ доллори эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Т.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.