Фарғонадаги «Истиқлол» ўйингоҳида Осиё Кубогининг 6 та учрашуви ўтказилиши режалаштирилган:

“B” гуруҳидаги барча ўйинлар (Қатар-Австралия учрашувидан ташқари) ҳамда «А» гуруҳининг Ўзбекистон-Индонезия беллашуви.

1 март куни Австралия-Ветнам ҳамда Қатар-Эрон жамоалари «Истиқлол»да майдонга чиқишади.

4 март куни Фарғонада Эрон-Австралия ҳамда Ветнам-Қатар учрашувлари бўлиб ўтади.

7 март куни Ветнам-Эрон жамоалари беллашувига гувоҳ бўлсак, сўнгра Ўзбекистон терма жамоасининг Индонезияга қарши учрашуви бўлиб ўтади.