Фарғонадаги «Истиқлол» ўйингоҳида Осиё Кубогининг 6 та учрашуви ўтказилиши режалаштирилган:
“B” гуруҳидаги барча ўйинлар (Қатар-Австралия учрашувидан ташқари) ҳамда «А» гуруҳининг Ўзбекистон-Индонезия беллашуви.
1 март куни Австралия-Ветнам ҳамда Қатар-Эрон жамоалари «Истиқлол»да майдонга чиқишади.
4 март куни Фарғонада Эрон-Австралия ҳамда Ветнам-Қатар учрашувлари бўлиб ўтади.
7 март куни Ветнам-Эрон жамоалари беллашувига гувоҳ бўлсак, сўнгра Ўзбекистон терма жамоасининг Индонезияга қарши учрашуви бўлиб ўтади.