Севара Алижонова 1991 йилда Наманган вилояти, Учқўрғон туманида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети, Хитой Халқ Республикасининг Дальян жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетларини тамомлаган.
“Жаҳон адабиёти” журнали, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги халқаро ахборот бўлими, “Олам аро” журналида фаолият юритган. 2020 йилнинг октябрь ойидан буён “Фарғона ҳақиқати” – “Ферганская правда” газеталари таҳририятида бўлим мудири вазифасида ишлаб келган.