Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинни келиб чиқишига электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ёнғин тегишли куч воситалар ёрдамида ўз вақтида бартараф этилиб, савдо дўконининг 120 м 2 қисми сақлаб қолинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими ҳамда ФВБ ходимлари томонидан текширув ўтказилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар куз-қиш мавсумида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилинг.
Фарғона вилояти ФВБ Матбуот хизмати