Тадбирда Агентлик раҳбари Ҳилола Умарова сўзга чиқиб, барчани янги ўқув йили билан табриклади:
- Изланувчан ва билимга чанқоқ ёш авлод мамлакатнинг энг катта хазинасидир. Ишонаманки, юртимизнинг порлоқ келажаги сиз- чақноқ кўзли ёшлар қўли билан бунёд этилади. Бу йўлда ҳеч чекинманг, тўхтаманг - мақсадингиз йўлида, юртимиз ривожига ҳисса қўшишда дадил бўлинг.
Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ва жамоатчилик вакиллари сўзга чиқиб, ўқувчи ёшларга ўз тилакларини билдиришди.