Унда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ ва KOICAнинг Ўзбекистондаги офиси директори Сунжин Пак, директор ўринбосари Мингёнг Сон иштирок этди.

Тадбирда Фарғона ва Урганч шаҳарларида касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Хусусан, Фарғона шаҳридаги марказни шу йил июнь ойида фойдаланишга топширилиши маълум қилинди.

Бундан ташқари, вазирлик томонидан Урганч шаҳрида очилиши режалаштирилаётган марказда ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳам таълим олиш имкониятларини яратиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, Урганч шаҳридаги марказ лойиҳасини бошлаш мақсадида жорий йил март ойида кореялик экспертларнинг Ўзбекистонга келишини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентилиги матбуот хизмати.