Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров масъул идоралар раҳбарлари билан биргаликда фарғоналик афв этилганлар билан учрашди. Мулоқот чоғида уларнинг ижтимоий муаммолари, келгусидаги режалари ўрганилди.

Афв этилган фуқароларга Президентимизнинг ишончини оқлаб, жамиятда ўз ўрнини топиши, юз бераётган ўзгариш ва янгиланишларнинг фаол иштирокчиси бўлиши лозимлиги тушунтирилди.

Жазодан озод этилганлар қилган ишларидан пушаймонликларини таъкидлаб, билдирилган ишонч учун халқимизга, ҳукуматимизга миннатдорчилик билдирдилар. Бундан буён ҳалол ишлаб, оилаларига ва юртимизга наф келтиришга ваъда бердилар.

Вилоят ҳокими мутасаддиларга афв этилганларни ижтимоий мослаштириш, моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва шу каби бошқа ҳаётий масалаларда амалий ёрдам бериш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.