Учрашувда Фарғона вилояти билан Инчхон шаҳри ўртасида иқтисодий-инвестицион алоқаларни ҳамда ижтимоий, маданий бошқа қатор соҳаларда самарали ҳамкорликни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди.
Иқтисодиёти ва саноати ўта ривожланган, халқаро бизнеснинг маркази бўлган Инчхон метрополитeн шаҳри билан Фарғона вилояти ўртасида ҳудудлараро ҳамкорликни кўп томонлама ривожлантиришга келишиб олинди.
Кореянинг энг йирик аэропорти жойлашган Инчхондан Фарғона шаҳрига тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиш масаласини тезлаштириш бўйича фикр алмашилди.
Хэн Сук Ли хоним Инчхон метрополитeн шаҳри мэри номидан вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровни Инчхонга расмий таклиф қилди. Вилоят делегациясининг Инчхонга ташрифини келгуси йилда амалга ошириш режалаштирилди.
Учрашув якунида Фарғона вилояти ва Инчхон ўртасида савдо, инвестиция, фан, таълим, маданият, санъат, спорт, туризм ва бошқа йўналишлар бўйича кенг кўламли ҳамкорликни кўзда тутган биродарлашган ҳудудлар келишуви имзоланди.